Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ سَوَاءٌ عَلَيْهِمْ أَأَنذَرْتَهُمْ أَمْ لَمْ تُنذِرْهُمْ لاَ يُؤْمِنُونَ ٭ خَتَمَ اللّهُ عَلَى قُلُوبِهمْ وَعَلَى سَمْعِهِمْ وَعَلَى أَبْصَارِهِمْ غِشَاوَةٌ وَلَهُمْ عَذَابٌ عظِيمٌ
– „6. Куфр йўлини тутган кимсалар эса хоҳ (Аллоҳ азобидан) қўрқитинг, хоҳ қўрқитманг, уларга баробардир имон келтирмайдилар. 7. Аллоҳ уларнинг дилларини ва қулоқларини муҳрлаб қўйган. Кўзларини эса парда қоплаб олган. Улар учун буюк азоб бордир“.       [2:6-7]


Аллоҳ Таоло ўтган оятларда Китобнинг ҳақиқатда Аллоҳ томонидан эканини, унда ҳеч қандай шубҳа йўқлигини, ҳидоятланганлар, тақводорларнинг аҳволини, уларнинг нажот топувчилар эканликларини баён қилганидан кейин бу икки оятда кофирларнинг аҳволларини, уларга огоҳлантириш таъсир этмаслигини, Аллоҳ уларнинг дилларини муҳрлаб қўйганлигини баён қиляпти.
Гўё бу оятлар кофирлар нима учун ҳидоятланмас эканлар-а, деб ҳайрон бўлиб турганларга жавобдек. Чунки араблар «Албатта Абдуллоҳ турувчидир», десалар, бу Абдуллоҳнинг турганига шубҳаланиб турган одамнинг саволига жавоб бўлади. Аллоҳ Таоло бу муборак оятни

 

إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ سَوَاءٌ
(Куфр йўлини тутган кимсалар эса …баробардир) деб бошлаяпти. Бу ҳам тил қоидаларига кўра мазкур мисол қабилидандир.35 Бу ерда тасвия (баробарлик) ҳамзасининг (أم қўшимчасининг)36 «ёки» сўзи билан бирга қўлланиши ҳар икки томондан истифҳомликни (сўроқ гапликни) олиб ташлайди. Чунки сўроқ маъносининг ишлатилишидан мурод баробарликни юзага келтириш, холос. Яъни, улар огоҳлантириладиларми ёки огоҳлантирилмайдиларми фарқи йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам ишонмайдилар.

 

(35) Бухорий: 8. Муслим: 548. Абу Довуд 4056. Насоий: 4919. Ибн Можа: 56. Аҳмад: 2/414.

(36) Агар سواء сўзидан кейин алфи истифҳом келса, олдида (أم) келади. Масалан, سواء عليّ أقمت أم قعدت . Агар سواء сўзидан кейин икки исм бир-бирига атф қилинадиган бўлса, و билан атф қилинади, бошқа ҳарф билан эмас. Масалан, سواء عندي زيد وعمرو . Агар سواء сўзидан кейин истифҳомсиз икки феъл келса, бир-бирига атф қилинади. Масалан, Масалан, سواء عليّ قمت أو قعدت . Агар سواء сўзидан кейин икки масдар келса, масалан, سواء علي قيامك وقعودك каби, وни қўйиш ёки أوни ихтиёрингизда.

 

57-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204